
Италия сўнгги дақиқаларда Англия дарвозасини ишғол этиб, мағлубиятдан қутилиб қолди (видео)
Аввал хабар берганимиздек кеча дунёнинг бир нечта шаҳарларида ФИФА кунлари муносабати билан халқаро ўртоқлик учрашувлари ташкил этилди.
Ҳусусан, Лондондаги “Уэмбли” стадионида Англия ва Италия терма жамоалари ўзаро баҳс юритишди. Учрашувда дастлаб майдон эгалари ҳужумчиси Жэйми Варди ҳисобни очган бўлса, учрашув якунида, аниқроғи 87-дақиқада Инсинье ҳакам томонидан белгиланган пенальтини аниқ ижро этиб ҳисобни тенглаштирди. Якуний ҳисоб 1:1.
Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин:
Фикрлар