Италия терма жамоасининг собиқ устози энди А Серия клубини бошқаради
"Женоа" клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Иван Юрични истеъфога чиқаришга қарор қилди. Бу ҳақда италиялик машҳур журналист Жанлуки Ди Марцио хабар тарқатмоқда.
Унга кўра генуяликлар раҳбарияти жамоанинг сўнгги пайтларда қайд этаётган қониқарсиз натижалари сабаб шунга қарор қилишган. Айтиш керакки, ўзи А Серияда ишлари юришмаётган “Женоа” кеча Италия кубоги 1/16 финал босқичида ҳам қуйи дивизион вакилига имкониятни бой бериб мусобақа билан хайрлашди.
Маълумотларга қараганда “Женоа” бошқарувини Италия терма жамоасининг собиқ устози Чезаре Пранделли ўз қўлига олади.
Эслатиб ўтамиз, “Женоа” айни дамда ортда қолган 14та тур якунларига кўра 15 очко билан 14-поғонани эгаллаб турибди.
Фикрлар