Иван Нагаев жароҳат олди
Дам олиш кунлари Қозоғистон Премьер-лигасида 16-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ҳамюртимиз Иван Нагаев фаолият олиб борадиган "Ордабаси" клуби сафарда "Астана"га қарши баҳс олиб борди.
Голларга бой тарзда кечган беллашувда пойтахтликлар рақибдан 5:3 ҳисобида устун келди. Афсуски, ушбу ўйинда Нагаев жароҳати боис 19-дақиқадаёқ захирага олинди.
У бу вақтга қадар жамоаси учун пенальти ишлаб берган ва айнан ўша пенальти туфайли чимкентликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонаётган эди. Нагаевнинг жароҳати қай даражада жиддий эканлиги ҳозирча номаълум.
Қозоғистон Премьер-лигаси. 16-тур
"Астана" - "Ордабаси" 5:3.
Фикрлар