JCh-2018: Bugun 2 o‘yin yomg‘ir ostida o‘tadi

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Бугун Россия яшил майдонларида ўтказилаётган футбол бўйича навбатдаги жаҳон чемпионатининг олтинчи кун беллашувлари бўлиб ўтади. Ушбу кун доирасида 3 та учрашув ўтказилиб, улар Саранск, Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларида ўтказилади.  

Гидрометеорология хизматининг хабар беришича, Саранск шаҳрида ўтадиган Колумбия ҳамда Япония терма жамоалари ўртасидаги баҳс очиқ ҳавода бўлади. Ўйин пайти шаҳарда 23-25 даража илиқ бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. 

Бироқ Москва ҳамда Санкт-Петербург шаҳарларида бугун ёмғир ёғиши кузатилмоқда. Польша – Сенегал қарама-қаршилиги пайти Москва шаҳрида 23-24 даража илиқ ва ёмғир кузатилиши айтилмоқда. Шунингдек, Россия ва Миср терма жамоаларининг ўйинига мезбонлик қилувчи Санкт-Петербургда ҳам бугун тушдан ёмғир ёғади ва учрашув вақтида ёғингарчиликка 8-16 км/соат тезликдаги шамол ҳам қўшилади. Ҳаво ҳарорати эса 14 даража илиқ бўлади. 

Fikrlar

Fikr qoldirish uchun avtorizatsiyadan o'ting!