2018 йил 6 февраль куни Тошкентда катта воқелик рўй беради – FIFA ва Coca-Cola томонидан Жаҳон чемпионати Кубогининг юртимизга олиб келиниши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионати Кубогининг турнеси 2017 йилнинг сентябрь ойида Москва шаҳридаги “Лужники” стадионидан бошланган. Ушбу турга Россия Федерацияси президенти Владимир Путин, ФИФА президенти Жанни Инфантино, Жаҳон чемпионлари - Бебето ва Давид Трезегалар старт беришганди.

Тошкентга келишидан аввал Жаҳон чемпионати Кубоги Шарқий ва Марказий Осиёдаги тўққизта давлат пойтахтини айланиб чиқади. Тошкентдан кейин эса яна 34та давлат пойтахтига олиб борилади. Жаҳон чемпионати Кубоги Марказий Осиё давлатлари пойтахтлари ичида биринчи бўлиб Тошкентда тўлиқ бир кун бўлади.

ЖЧ Кубоги июнь ойигача 50дан ошиқ мамлакатни айланиб чиқишини қўшимча қилиш зарур. Бу ушбу лойиҳа тарихидаги энг узун турне ҳисобланади.

Қуйида ЖЧ-2018 Кубоги борадиган йўналишлар билан танишишингиз мумкин:

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98