ЖЧ-2018: Япония ва Сенегал муроса кўчасини танлашди

Бир неча дақиқа аввал "Д" гуруҳи доирасида 2-тур дастуридан ўрин олган Япония ва Сенегал терма жамоалари ўртасидаги беллашув якунланди. 

Кескин ва муросасиз кечган баҳсда кучлар тенг келди. Эътиборлиси, томонлар ҳар икки бўлимда ҳам 1:1, якунда 2:2 ҳисобини қайд этишди. Голларга африкаликлардан Мане ва Вагуе муаллифлик қилган бўлса, японияликлардан Инуи ҳамда Хонда жавоб беришди. 

Япония 2 – 2 Сенегал

Голлар: Садио Мане (11), Инуи (34), Вагуе (71), Хонда (78)

Япония – Кавасима, Йосида, Нагатомо, Сакаи, Седзи, Сибасаки, Хасебе, Кагава (Хонда 72), Харагути (Окадзаки 75), Инуи (Усами 87), Осако.

Сенегал – Ндиай, Сане, Вагуе, Сабали, Кулибали, Ндиайе (Ндойе 81), Гуйе, Сарр, Ндиайе (Куяте 65), Мане, Ньянг (Диуф 86).

Огоҳлантиришлар: Ньянг (59), Инуи (68), Сабали (90), Ндойе (90).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!