
ЖЧ-2018 саралаши. Бельгия ўз майдонида Гибралтар дарвозасин "тешиб ташлади" (видео)
Кеча Европа қитъасида ЖЧ-2018 саралашининг навбатдаги тур учрашувлари бўлиб ўтди.
Шу куни саралашнинг "H" гуруҳида кураш олиб бораётган Бельгия терма жамоаси ўз майдонида Гибралтар термасини қабул қилди. Голларга бой кечган ўйинда майдон эгалари рақиблари дарвозасига нақд жавобсиз 9та тўп йўллашди. Якуний ҳисоб 9:0.
Қуйида ушбу баҳснинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган барча голларни томоша қилишингиз мумкин:
Фикрлар