
Ҳусанов "Арсенал" ва бошқа Лондон клубларига қарши баҳсларда қандай кўрсаткичлар қайд этган?
Хабарингиз бор, АПЛнинг 5-тури доирасидаги марказий тўқнашувда "Арсенал" ва "Манчестер Сити" жамоалари куч синашади. Легионеримиз Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган Манчестер клуби лигадаги дербидан сўнг Лондон жамоасига қарши майдонга тушади.
Терма жамоамиз аъзоси ўтган мавсумда Лондон клубларидан "Челси" ва "Тоттенхэм"га қарши тўқнашувларда жамоа шарафини ҳимоя қилган. Ҳимоячи икки ўйинни ҳам асосий таркибда бошлаган.
Бундан ташқари, Ҳусанов "Ланс"да тўп тепган пайтлари ЕЧЛ гуруҳ босқичида 2023 йилнинг 30 ноябрь санасида "Арсенал"га қарши баҳсда захирадан майдонга тушган. Ўйиннинг 62-дақиқасида алмаштирилган Ҳусановнинг ўйини бошқа ҳимоячилар сингари 6 баллдан паст баҳоланган. Сабаби "Ланс" ўша тўқнашувда 6 та тўп ўтказиб юборган.
Қуйида Ҳусановнинг Лондон клубларига қарши баҳслардаги статистикаси билан танишишингиз мумкин.
"Ланс" сафида "Арсенал"га қарши:
- Ўйиндаги дақиқалар - 28
- Гол - 0
- Голли узатма - 0
- Тўпни хавфли зоналардан узоққа тепиш - 0
- Зарбани тўсиб қолиш - 0
- Рақиб узатмасини тўсиб қолиш - 0
- Голга сабаб бўлган хатолар - 1
- Позиция учун кураш (ютилган) - 5/2
- Ҳаводаги тўп учун кураш (ютилган) - 1/0
- Тўпни йўқотиб қўйиш - 6
- Қоидабузарлик - 3
- Тўпга тегинишлар - 21
- Аниқ паслар - 12/18
- Сариқ карточка - 1
"Челси"га қарши "Манчестер Сити" сафидаги дебют:
- Ўйиндаги дақиқалар - 54
- Гол - 0
- Голли узатма - 0
- Тўпни хавфли зоналардан узоққа тепиш - 1
- Зарбани тўсиб қолиш - 1
- Рақиб узатмасини тўсиб қолиш - 0
- Голга сабаб бўлган хатолар - 1
- Позиция учун кураш (ютилган) - 3/1
- Ҳаводаги тўп учун кураш (ютилган) - 1/0
- Тўпни йўқотиб қўйиш - 8
- Қоидабузарлик - 1
- Тўпга тегинишлар - 53
- Аниқ паслар - 41/48
- Сариқ карточка - 1
"Тоттенхэм"га қарши:
- Ўйиндаги дақиқалар - 90
- Гол - 0
- Голли узатма - 0
- Тўпни хавфли зоналардан узоққа тепиш - 4
- Зарбани тўсиб қолиш - 0
- Рақиб узатмасини тўсиб қолиш - 1
- Позиция учун кураш (ютилган) - 3/2
- Ҳаводаги тўп учун кураш (ютилган) - 0/0
- Тўпни йўқотиб қўйиш - 9
- Қоидабузарлик - 0
- Тўпга тегинишлар - 56
- Аниқ паслар - 40/48
Жорий мавсумда ҳам "Манчестер Сити" "Тоттенхэм"га қарши беллашди. Бироқ, Ҳусанов захирада қолдирилди.
Жаҳонгир Иномжонов
Комментарии