
ЖЧ-2018га Кремлда қуръа ташланади
Халқаро футбол ташкилоти (ФИФА) Россия футбол иттифоқининг ЖЧ-2018 қуръасини Москвадаги Кремль саройида ўтказиш бўйича юборган таклифига ижобий жавоб қайтарди. Бу ҳақда РФИ президенти Виталий Мутко айтиб ўтди.
“1 декабрь куни ЖЧ-2018 финал босқичига қуръа ташлаш маъросими ўтказилади. Биз бу маросимни Кремлда ўтказиш бўйича ФИФАга таклиф юборган эдик ва улар бунга розилик беришди. Биз эса ушбу қуръа ташлаш маросимига ҳозирдан тайёргарликни бошлаймиз”, - дейди Мутко.
Футбол иттифоқи раиси шунингдек 2017 йилги Конфелерациялар кубоги мусобақаси ҳам ҳеч қандай муаммоларсиз ўтказилишини алоҳида таъкидлади.
Фикрлар