
Тransfermarkt Ҳусановнинг нархи кўтарилиши сабабларига тўхталди
Хабарингиз бор, миллий терма жамоамиз ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг Тransfermarkt порталидаги нархи янгиланиб, 12 миллион евродан 35 миллион еврога ошди.
Машҳур Тransfermarkt портали унинг аввалги нархига 23 миллион евро қўшилишининг асосий сабаби сифатида бир неча омилларни келтирди:
"Ҳусановнинг бозор қиймати икки баравардан кўпроққа ортди ва бу бир нечта омиллар билан боғлиқ. Асосий омил – трансфер суммасининг юқорилиги. "Манчестер Сити" Ҳусановни 40 миллион еврога сотиб олиб, яна 10 миллион евро "Ланс"га бонус сифатида тўлади. Абдуқодир янги жамоа ва янги лигада тез ва муваффақиятли мослашди.
АПЛ Лига 1 га қараганда мураккаб ва интенсив чемпионат ҳисобланади. Бундан ташқари, жисмонан кучли футболчилардан бири. Шу билан бирга, сўнгги йилларда тезкор марказий ҳимоячиларга талаб ошди. Унинг юқори тезлиги "Манчестер Сити" тўпни йўқотган тақдирда тезда ҳимояга қайтишга имкон беради" - дея таъриф бериб ўтилди.
Маълумот ўрнида, Абдуқодир ҳозир кунда Ўзбекистон миллий терма жамоамиз билан Қирғиз Республикаси (20 март) ва Эронга (25 март) қарши учрашувлар учун тайёргарлик кўрмоқда.
Фикрлар