Жаҳон чемпионати: бугун икки нафар вакилимиз татамига кўтарилади

Бугун дзюдо бўйича Жаҳон чемпионати баҳсларига старт берилади.

Бугунги кун дастуридан ўрин олган беллашувларда 2 нафар ҳамюртимиз татамига кўтарилади. Хусусан, эркаклар ўртасидаги -60 кг вазн тоифасида Шарофиддин Лутфиллаев португалиялик Гонсалу Мансиньога қарши баҳс олиб борса, аёллар ўртасидаги -48 кг вазн тоифасида Маржона Салоҳиддинова Австралия вакиласи Эмма Роузни синовдан ўтказади.

Қайд этиш лозим, агарда Шарофиддин Лутфиллаев португалиялик рақибини мағлуб этса, кейинги босқичда Матьяж Трбовц - Отар Бестаев жуфтлиги ғолибига қарши баҳс олиб боради. Маржона Салоҳиддинова эса мўғулистонлик Уранцецегт Мунхбат тўсиғини енгиб ўтиши лозим бўлади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!