Жаҳон чемпионати совриндорлари муносиб кутиб олинди
Болгариянинг Пловдив шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича 23 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунланди.
Унда муваффақиятли иштирок этган Ўзбекистон терма жамоасини Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида спортчиларимизни кенг спорт жамоатчилиги вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, спорт мухлислари тантанали кутиб олди.
Мазкур чемпионатда дунёнинг 85 мамлакатидан келган 500 нафарга яқин спортчилар ғолиблик учун ўзаро рақобатлашди.
Чемпионатнинг қизлар ўртасида ўтган С-2 қайиғида 200 метр масофага эшкак эшган Дилноза Раҳматова ҳамда Нилуфар Зокирова жуфтлиги кумуш медални қўлга киритди. Бу ғалаба мамлакатимиз спорт тарихида ўчмаз из қолдирди. Сабаби бугунга қадар қизлар ўртасида каноэда эшкак эшиш бўйича спортчиларимиз ҳеч қандай медалга эга эмас эди.
Шунингдек, йигитлар ўртасидаги С-2 қайиғида 500 метр масофага эшкак эшган Артур Гулеев ва Элёржон Мамадалиев терма жамоамизга кумуш медални келтирди.
– Мамлакатимизда биз ёшларга қаратилаётган доими эътибор ва спорт билан шуғулланишимиз учун яратиб берилаётган шарт-шароитлар учун Президентимизга миннатдорчиилик билдирамиз, – дейди Дилноза Раҳматова. – Насиб қилса катталар ўртасидаги жаҳон ва қитъа чемпионатлари, Олимпия ҳамда Осиё ўйинларида шоҳсупага кўтариламиз.
Фикрлар