Жаҳон чемпионатининг сўнгги кунида 2 нафар ҳамюртимиз татамига кўтарилади

Бугун дзюдо бўйича Хорватиянинг Загреб шаҳрида ўтказилаётган Жаҳон чемпионатининг сўнгги кунги баҳсларига старт берилади.

Ушбу кунги баҳслар доирасида -100 ва +100 кг вазн тоифасидаги спортчилар ғолиблик учун курашишади. Хусусан, ушбу беллашувларда икки нафар ҳамюртимиз ҳам ўз кучи ва омадини синовдан ўтказади. 

Хусусан, -100 кг вазн тоифасида Артём Багдасаров "С" гуруҳининг дастлабки босқичида босниялик Никола Капорга қарши татамига кўтирилса, энг оғир вазн тоифасида Алишер Юсупов ўз имкониятини синовдан ўтказади. Ушбу вазн тоифасининг "Б" гуруҳи дастлабки босқичида ҳамюртимизга эстониялик Танель Капро рақиблик қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!