Жаҳон кубоги босқичида ғолиб бўлган ўзбек чавандози Тошкент халқаро аэропортида кутиб олинди
Кеча от спортининг конкур йўналиши бўйича Қирғизистонда ўтказилган Жаҳон кубоги Марказий Осиё лигасининг Гран-При II босқич беллашувларида ҳамюртимиз Оқил Собиржонов олтин медални қўлга киритган эди.
Ғолиб спортчимизни кутиб олиш учун Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Миллий олимпия қўмитаси мутасаддилари, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси ходимлари, спортчининг яқинлари ва ОАВ ходимлари жам бўлишди.
Оқил Собиржонов Жаҳон кубогининг финал босқичида иштирок этиши учун Марказий Осиё лигаси Гран-Прининг уч босқичи якунларига кўра энг кўп очко жамғариши лозим.
«Қирғизистондаги мусобақа кейинги йил бўлиб ўтадиган Жаҳон кубогига йўлланма қўлга киритиш йўлида аҳамиятли эди. Ушбу мусобақада Россия, Қозоғистон, Қирғизистон каби мамлакатлардан ҳам спортчилар иштирок этишди. Худо хоҳласа Олма-Ота шаҳридаги мусобақада ҳам ғалаба қозониб, финал босқичида иштирок этаман.
Қирғизистондаги мусобақада рақобат кучли бўлди. У ерга қатнашчи мамлакатларнинг энг яхши чавандозлари боришди. Ушбу мусобақада ғалаба қозона олганимдан хурсандман», – деди Оқил Собиржонов.
Фикрлар