Жаҳон кубоги ва биринчилиги учун саралаш баҳслари давом этмоқда (фото)
Мана бир неча кундирки, пойтахтимиздаги спортнинг шахмат турига ихтисослашган болалар ва ўсмирлар шахмат мактабида Марказий Осиё минтақавий саралаш баҳслари бўлиб ўтмоқда.
Эркаклар ўртасида бўлаётган баҳсларда қозоғистонлик халқаро гроссмейстер Петр Костенко 4,5 очко жамғарган ҳолда биринчи ўринда боряпти.
Аёллар ўртасида ўтаётган баҳслар ҳам қизғин. Мамлакатимизнинг иқтидорли шахматчиси, халқаро гроссмейстер Гулруҳбегим Тоҳиржонова 4,5 очкога эга. Ҳозирча Гулруҳбегим ягона пешқадам.
Фикрлар