Жаҳонгир Меҳмонов: Канчельскис машғулотларни европача ўтказмоқда
Суперлига 30-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Бунёдкор” учрашувидан олдин “лочинлар”нинг тажрибали ҳимоячиси Жаҳонгир Меҳмонов бўлажак ўйин борасида клуб матбуот хизматига ўз фикрларини билдириб ўтди.
- “Бунёдкор” билан кечадиган ўйинга пухта тайёргарлик кўрдик. Ҳар бир мураббийнинг футболга ва машғулотларга ўз қараши бўлади. Жумладан, россиялик мутахассис Андрей Канчельскис ҳам бундан мустасно эмас. Андрей Антасович машғулотларни ўзгача тарзда, яъни европача услуб ва ранг-баранг олиб бормоқда. Ушбу машғулотлар “қалдирғочлар”га қарши ўтказиладиган баҳсда самара беради, деган умиддаман. “Бунёдкор” билан кечадиган ўйин жамоамиз учун финал мақомига тенг. Боиси, чемпионлик унвонини қўлга киритиш учун энди имкониятимиз қолмади. Шундай экан, энди бор эътиборимизни ОЧЛга йўлланма берадиган 2-ўринга эгаллашга қаратамиз ва бунинг учун барча имкониятларимизни ишга соламиз.
Ўз мақсадимизга эришиш учун энди қолган барча учрашувларда зафар қучишимиз шарт. Шундай экан, Худо хоҳласа, “Бунёдкор”ни албатта мағлубиятга учратамиз ва мухлислар ишончини оқлаймиз, деган умиддаман.
Фикрлар