Жалолиддин Машарипов: 0-6 ҳисобидаги мағлубият учун реванш олмоқчимиз
"Биринчи ўйинда ҳаяжон бор эди. Аммо Туркманистонга қарши ўйинда ўз ўйинимизни кўрсата олдик. Мураббийнинг барча кўрсатмаларини бажардик. Бу ўйин ўзимизга бўлган ишончни ошириб юборди. Японияга қарши ўйинда мағлубиятга учраган бўлсак ҳам, биз яхши ўйнадик. Бу ўйиндаги мағлубият бизни тушкунликка туширмайди. Ҳамманинг кайфияти яхши. Эртага ғалаба учун ўйнаймиз.
Австралияни нималар эвазига мағлубиятга учратишимиз мумкин? Бу ҳақида ҳозир бу ерда гапиришнинг ўрни эмас. Биз рақибнинг кучли ва кучсиз томонларини ўргандик. Мураббийимизда аниқ режа бор. Биз шу режага амал қилишга интиламиз.
2011 йилда Қатарда Австралиядан йирик ҳисобда мағлуб бўлганмиз. Эртанги ўйинда ана ўша мағлубият аламини олмоқчимиз. Бу бизга қўшимча мотивация беради. Эртага йигитлар билан майдонга тушиб, реванш олишга ҳаракат қиламиз.", - деди Машарипов.
Манба: ЎФА
Фикрлар