Жамила Раҳматова шогирдлари Қозоғистонда тенг сиз бўлди
Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида бадиий гимнастика бўйича "Grace cup - 2018" турнирида таниқли гимнастикачимиз Жамила Раҳматованинг шогирдлари муносиб иштирок этди.
Мусобақада Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистондан келган 400 нафарга яқин гимнастикачилар ғолиблик учун ўзаро рақобатлашди.
2010 йилда туғилган қизлар ўртасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Зебинисо Ёқубова шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой эгаллади. Етти ёшли гимнастикачилар ўртасида вакилларимиздан Алиса Петрова, Шаҳризода Ражабова ҳамда Шаҳруза Маматхонова биринчи, Елизавета Конева эса учинчи ўриндан жой олди.
Беш ёшгача бўлган йўналишда Дарья Крикова олтин медал соҳиби бўлди. Олти ёшгача бўлганлар ўртасида Мубина Аббосова биринчи, Сора Нурматова, Камиля Рустамова эса иккинчи бўлди.
Шу тариқа гимнастикачиларимиз 6 олтин, 2 кумуш ва 1 бронза медални қўлга киритишди
Фикрлар