Жамшид Искандеров: Арвеладзенинг ўрнида маҳаллий мураббий бўлганида ҳам бундай зўр шароитда "Пахтакор"ни чемпион қила олади
Жамшид Искандеров «Пахтакор»ни тарк этиб «Локомотив» аъзосига айланганидан хабарингиз бор. Айтиш мумкин, футболчи нима учун «Пахтакор»дан кетганини, Шота Арвеладзенинг унга нега имконият бермаганини, «Локо»ни танлаганининг сабаби, хуллас, жонли суҳбатда анча-мунча гаплар айтилди.
- Юртимизда бир ярим йилдан бери ишлаб ҳали соврин юта олмаган Шота Арвеладезга қандай таъриф берасиз?
- Бировни орқасидан ёмонлаб гапиришни хоҳламайман. Шундай одамлар борки, кетганидан кейин албатта ёмонлашади. Ҳеч кимни танқид қилиш ниятим йўқ. «Пахтакор» доимгидек ўзи хоҳлаган футболчиларни оляпти. Мана, ўзингиз айтганингиздек, Арвеладзе юртимизда бир ярим йилдан бери ишлаяпти. Аммо ҳали ҳеч нима ютгани йўқ. Агарда унинг ўрнида бошқа ўзбек мураббийи бўлганида аллақачон ишдан кетган бўларди деб ўйлайман. Чемпион бўла олмадик, Кубокни юта олмадик, мен ёки бошқа бир ўйинчи айбдор бўлган экан, аммо умумий маънода натижага ким жавоб беради? Бундан ўзингиз хулоса чиқариб олаверинг. Арвеладзе иш бошлаганида мухлисларга уч йил давомида зўр жамоани шакллантираман деган. Лекин унинг ўрнида бошқа ўзбек мураббийи ҳам бундай шароитда зўр жамоани шакллантириб, Ўзбекистон чемпиони ёки Кубок соҳиби қила олади. Аммо бу пуллар ва бундай ўйинчилар билан Арвеладзе ҳам бир кун келиб барибир соврин ютади. Чунки «Пахтакор» бундан олдин ҳам чемпион бўлган ва кейинчалик ҳам бўлади.
Суҳбатнинг тўлиқ матнини тез орада сайтимизда ўқийсиз. Биздан узоқлашманг!
Фикрлар