Жамшид Саидовнинг "Бухоро" ҳақида билдирган фикрлари кескин танқидларга учради

Хабарингиз бор кеча сайтимиз орқали “Бухоро” жамоасининг собиқ устози Жамшид Саидовнинг интервьюси эълон қилинган эди.

“Бухоро” жамоаси фан клуби раҳбари Санжар Қосимов ушбу интервьюларда билдирилган фикрлардан келиб чиқиб, ўз муносабатини билдириб ўтди. Унинг таҳририятимизга йўллаган фикрини тўлиғича, ҳеч қандай ўзгартиришларсиз ҳавола этишга қарор қилдик.

“Бухоро” жамоаси собиқ устози Жамшид Саидовнинг интервьюсидан парчани ўқиб чикдим.У ерда “Бухоро”ни 4-уринга олиб чиқилганлиги бот-бот айтилган. Албатта, 2015 йил жамоани Олий лигада олиб колганлари учун мухлислар минатдор, 2016 йил чиройли уйинлар учун ҳам минатдормиз. Лекин, 4-ўрин бу натижа эмас. Бу ўрин на Осиё чемпионлар лигасига йўлланма берди ва на медаль соҳибига айлантирди. Демак, шундан хулоса қилиш мумкинки, 4-ўрин билан 10-ўринни эгаллаган жамоанинг натижаси бир ҳил, яъни ҳеч нарса ютмади. Агар ҳеч булмаганда бронза медали қўлга киритилганида эди (ОЧЛга чиқмасак ҳам майли), унда бошқа гап. Ўша йили кучсиз “Пахтакор”, молиявий муаммоларга учраган “Бунёдкор” ва таркиб борасида тенг бўлган “Насаф” бор чемпионатда ундай катта бюджет ва кучли таркиб билан камида 2-ўринни эгаллашингиз лозим эди, ўртоқ Жамшид Саидов! Сизларни ишдан бўшатишибдими, демак бунинг ўзига яраша сабаблар булган. Мен ҳозирги ёки олдинги раҳбариятни оқламокчи ҳам ёки қораламоқчи ҳам эмасма. Бу мени ишим эмас. Лекин, “Бухоро” жамоасининг 2017 йилдан  2018 йилнинг ярмигача кўрсатган уйини 2016 йилдан колишмади, кайсидир жабҳада устун ҳам эди (1-2 ўринларга кўтарилиб олганимиз назарда тутиляпти). Мен Улуғбек Бакоев тарафдориман, чунки бу мураббий футболни факат футбол учун уйнаган, жамоани узини шаъни, Бухорони шаъни учун бошкарган, уйинчилар ҳам буни тасдиҳлашади, бошҳа раҳбарият билан ишим йук. Агарда мухлислар бу гапларингиздан кейин сиз томонда бўлади деб уйласангиз- янглишасиз, бундай мухлислар атиги 10% ни ташкил килиши мумкин холос..Ҳаммамизга сабр тилайман”, - дейди Санжар Қосимов ўз хабарида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!