 
                Жанубий Корея - Германия. Матнли онлайн трансляция
"F" гуруҳида барча жамоада кейинги босқич имконияти сақланиб турибди. Жанубий Корея ва Германия термаларининг бошланғич таркиблари билан танишинг:
Жанубий Корея: Чжо Хен У - Ким Ен Гвон, Юн Ен Сон, Хон Чхоль, Чжан Хен Су - Ку Чжа Чхоль, Чжон У Ен, Мун Сон Мин, Ли Чжэ Сон, Ли Ен - Сон Хин Мин.
Захира: Ким Мин У, Ки Сон Ен, Ким Чжин Хен, Ко Е Хан, Ким Сын Гю, Чжон Сын Хен, О Бан Сок, Пак Чжу Хо, Чжу Се Чжон, Ким Син Ук, Ли Сын У, Хван Хи Чхан.
Германия: Нойер - Хуммельс, Зюле, Киммих, Хектор - Хедира, Кроос, Ўзил, Горетцка, Ройс - Вернер.
Захира: Платтенхардт, Гинтер, Дракслер, Трапп, Мюллер, Рюдигер, Руди, Брандт, Гюндоган, тер Стеген, Гомес.
- 90+8' Ўйин тугади! Ҳа, тушундингиз: Германия турнирни тарк этди. хайр Германия. Яна гуруҳда сўнгги ўрин билан. 
- 90+6' АААААААААААА. ГГООООООЛЛЛЛ!!! Корейслар иккинчи голни урмоқда. Нойернинг рақиб жарима майдони яқинидаги қўпол хатосидан Сон Хин Миннинг узатмасидан жамоадоши бўш қолган дарвозани ишғол қилди! 
- 90+3' ГОООЛЛЛЛ! Корея! Олдинига гол инобатга олинмаган эди, бироқ такрорий ҳолат бундай эмаслигини тасдиқлади. Хайр ГЕРМАНИЯ... 0:1 
- 90' Корейслар бурчакдан тўп тепиш имкониятига эга бўлдмоқда 
- 88'Хавфли вазият. Немислар ҳимоячиси Хуммельс марказий ҳужумчи ўрнига. Қанотдан узатилган тўпни боши билан йўллай олмади, аниқроғи елкасига тегиб қолди. 
- 81' Хектор ўрнига Брандт майдонга тушди. Бу ёғи таваккал. Ҳужумни кучайтирмоқда немислар... 
- 79' Хван Хи Чхан чарчади. Ўрнига Ко Е Хан тушди. 
- 78'Ана холос! "Тоттенхем" ҳужумчиси Сон Хин Мин яқин бурчакни нишонга олди. Аммо яна бироз ноаниқ! 
- 71'Мун Сон Мин ўрнига Чжу Се Чжон майдонга тушди. 
- 66'Нариги ўйинда шведлар учинчи тўпни киритди. 0:3. Агар Германия ҳеч бўлмаса битта гол урмаса, турнир билан хайрлашади. 
- 64' Горетцка ўрнига Мюллер майдонга тушди. Барчаси тушунарли. 
- 59' Хедира ўрнига Гомес майдонга тушди. Лев яна таваккал қилмоқда, аммо ҳозир немислар гуруҳдан чиқа олмайди, бу натижа билан.. 
- 56'Корейсларнинг хавфли ҳужуми! иккига иккки. аммо ноаниқ узатма. Барчаси яна бошидан бошланади. 
- 54' Хван Хи Чхан ўрнигаКу Чжа Чхол майдонга тушди... 
- 50'Мун Сон Мин тўпни йўқотди ва Крооснинг оёғини тепиб олди ва сариқ карточка. 
- 49'Корейслар қарши ҳужумда, аммо Мун Сон Мин узоқ ўйланиб, тўпни йўқотди. 
- 48'Чжон У Ен Хедирани майдон марказида алдаб, 25 метрдан Нойерни синаб кўрди. Немис посбони ўз ўрнида. 
- 46'Иккинчи бўлим бошланди. 
- 45'Танаффус! Ҳисоб очилгани йўқ. 
- 44'Ўйин кўтаринки руҳда бўлмаяпти. Иккинчи бўлимда улардан бошқача ўйин кутиб қоламиз. 
- 39'Хуммельс рақиб дарвобони ҳудудида. "Бавария" футболчи ишлатган финт иш бермади. 
- 35' 
- 30'Вернер ҳимоячилар тақибидан қочишга ҳаракат қилди, аммо тп узатишга имкон қолмади. 
- 24'Яна Сон! жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси дарвоза тўсини олдидан ўтиб кетди. 
- 21' Ли Чжэ Сону Кроосга нисбатан ишлатгани учун огоҳлантирилди. 
- 18' Хавфли вазият! Германия дарвозаси олдида. Корейсларнинг зарбасини Нойер қайтари юборди ва рақиб бурчак зарбасини амалга оширади. 
- 15'Мюллер илк марта ЖЧ-2010да терма жамоада пайдо бўлган эди, бу турнир унинг учун омадсиз бошланди. 
- 10'Кроос бу сафар ўз омадини ўйин бошида синаб кўришга ҳаракат қилмоқда, бироқ унинг вақти учрашув сўнгида келади. 
- 8' Чжон У Ен Хекторга нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди. 
- 5'Олдинги учрашув қаҳрамонларидан бири Ройс жамоадошларини тўп билан таъминламоқчи бўлди, бироқ бунга бирорта немис футболчиси етиб келмади.. 
- 2'Германия термаси ўзи учун ноанъанавий формада ҳаракат қилмоқда. Яшил форма... 
- 1' Ўйин бошланди... 
- -' 
- -'Екатеринбургдаги ЖЧ-2018 сўнгги учрашув бошланиш арафасида. 



Фикрлар