Жанубий Корея - Германия учрашувининг энг яхши футболчиси аниқланди
Ҳозиргина ЖЧ-2018нинг гуруҳ босқич 3-туридан ўрин олган Жанубий Корея ҳамда Германия терма жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.
Шиддатли кечган ўйин кутилмаганда "Бундестим"нинг 2:0 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди. Ҳисобида бир очко бўлган амалдаги жаҳон чемпионлари гуруҳда сўнгги ўринни эгаллашди ва мусобақани муддатидан аввал тарк этишди.
Эътиборлиси, Жанубий Корея терма жамоаси посбони Чо Хён У ФИФА томонидан учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Фикрлар