Жасур Ҳакимов: Афсуски олтиликка кириш имконияти ўз қўлимизда эмас

"Бу йилги чемпионатимиз ҳар доимгиданда қизиқ ўтмоқда. Бошида қандай бўларкин деган ўй-хаёллар бор эди. Мана кўриб турибмизки турдан турга чемпионатда интрига кучайиб бормоқда.

PEPSI суперлига ўйинлари спорт канали орқали трансляция қилиниши ҳам ўйинлар савияси ортиб боришига хизмат қиляпти. Маркетинг ривожланди. Ўйиндан олдин турли тадбирлар ҳам стадионларга мухлислар ташрифини кўпайтирди.

Энди чемпионатимизда жамоалар иккита олтиталикка бўлинган ҳолда ўйинларни давом эттиришади. Бу ўзгариш қандай натижага олиб келади мавсум сўнггида билиб оламиз.

Бизни олдинда “Нефтчи”га қарши жуда муҳим ўйин кутиб турибди. Жамоамиз билан барчамиз ушбу ўйинга жиддий тайёргарлик кўряпмиз. Биз кучли олтиликка кириш учун охиригача курашамиз. Битта ёмон тарафи ҳаммаси ўзимизни қўлимизда эмаслигида", – деди Жасур Ҳакимов клуб матбуот хизмати берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!