Chery Arrizo 6 Pro

Жайҳунбек Назаров: Микстда нафақат олтин қўлга киритмоқчи эдим, балки реванш олишни ҳам истагандим

Ҳамюртимиз «Beijing» жамоаси сафида бошқа мамлакат вакиллари билан биргаликда шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди. Жайҳунбек ҳал қилувчи баҳсда испаниялик рақибини мағлубиятга учратди. Бунгача у яккалик баҳсларида айнан унга чорак финалда мағлуб бўлганди. Бу сафарги жангда эса спортчимиз реванш олишни уддасидан чиқди. Ушбу муваффақиятдан сўнг ҳамюртимиз ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Жамоамиз баҳсларни ишонч билан ўтказди ва биз якунда олтин медаль қўлга кирита олдик. Ўзим финалда испаниялик рақибимни мағлуб эта олдим. Яккалик баҳсларида унга имкониятни бой бериб қўйгандим. Бу сафар омад мен томонда бўлди. Аламли мағлубиятдан сўнг мен жангга яна тайёрлана олдим ва уни мағлуб этдим. Ўсмирлар Олимпия ўйинлари шоҳсупасида ғолиб сифатида туриш – бу сўз билан тасвирлаб бериб бўлмайдиган ҳислардир. Қўллаб-қувватлаганингиз учун барчага раҳмат», – деб Назаровнинг сўзларини келтириб ўтди МОҚ расмий сайти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!