Жепаров "Металлург"га қандай келиб қолди?

Мана янги янги мавсум бошланишига ҳам саноқли кунлар қолмоқда. “Металлург” клуби бош директори Абдуқаҳҳор Маъруфалиев эса стадион ва академия ҳолати, шунингдек, таркибдаги ўзгаришлар каби масалаларда амалга оширилаётган ишлар хусусида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Маъруфалиев SPORTS.uz муҳбири билан суҳбат давомида Осиёнинг икки карра энг яхши футболчиси ҳисобланган Сервер Жепаровни жамоага қандай келиб қолгани ҳақида гапириб ўтди.

"Жепаровни “Металлург”га ўтишининг сабабига келсак, бош мураббийимиз Андрей Шипилов ўз вақтида у билан “Пахтакор”да бирга ишлашган. Натижада мураббийнинг футболчи билан тил топишиши осон кечди. Аммо Сервернинг олдида Эрон, Жанубий Корея ва яна бошқа мамлакатлардан таклифлари бўлган экан. Аммо унга “Металлург”нинг мақсад ва режалари тўлақонли тушунтирилганидан сўнг бизнинг таклифимизга рози бўлди. Жепаровнинг “Металлург”да ўтиши мураббийимиз катта роль ўйнади.

Тўғри, Сервер Жепаров Осиёнинг икки карра энг яхши футболчиси ва у қиммат ўйинчи ҳисобланади. Бироқ сизга шуни аниқ айта оламанки, Сервер бизга у қадар қиммат нархга тушгани йўқ. Боя айтганимдек, мураббий Жепаровнинг олиб келинишида катта ишни бажарди. Шунингдек, биз ҳам унга ўз режаларимизни тушунтирдик. Жепаров орқали маркетинг ишимизни янада ривожлантирмоқчимиз. Балки келажакда жамоамизда ёрдамчи мураббий бўлиб ҳам ишлаб қолар. Хуллас, биз ушбу ўйинчидан кенг миқёсида фойдаланмоқчимиз", - дейди бекободликлар спорт директори.

Абдуқаҳҳор Маъруфалиев  билан уюштирилган суҳбатнинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишиб олишингиз мумкин>>>

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!