Жепаровнинг голли узатмаси жамоасининг ғалабаси учун етарли бўлмади


Бугун Эрон Про-лигасида 28-тур ўйинлари старт олди. Ҳамюртимиз Сервер Жепаров фаолият олиб борадиган “Истиқлол” клуби сафарда “Густареш Фулад” билан куч синашди.

Мазкур ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Эътиборлиси, Горбани томонидан 11-дақиқада киритилган голга айнан ҳамюртимиз ассистентлик қилди.

Ушбу натижадан сўнг, техронликларнинг очколари сони 48 тага етди ва турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.

Эрон Про-лигаси. 28-тур

“Густареш Фулад” – “Истиқлол” 1:1.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!