
Шомуродовнинг трансфери қанчага тушди?
Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ва энг зўр тўпурари Элдор Шомуродовнинг клублар миқёсидаги келажаги тобора ойдинлашиб бормоқда.
Европа оммавий ахборот воситалари ва нуфузли манбаларнинг ёзишича, 30 ёшли марказий ҳужумчи “Рома”ни тарк этиб, Туркияга йўл олиши деярли ҳал бўлди.
Таниқли инсайдер Жанлука Ди Марцио “Рома” таркибида юз бераётган ўзгаришлар, хусусан, Элдор Шомуродов атрофида бўлаётган воқеаларни кузатиб, трансферга доир маълумотларни мухлислар эътиборига ҳавола этиб келмоқда.
Жанлука Ди Марцио “Рома” ва “Башакшеҳир”нинг ўзбек ўйинчиси трансфери бўйича ўтказган музокаралари натижаларини ўз сайтида эълон қилди. Sports.uz портали ушбу маълумотларни ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига ҳавола этади.
- Элдор Шомуродов трансфери бўйича ўтказилаётган музокараларда “Рома” ва “Башакшеҳир” ўзбек легионерининг кейинчалик сотиб олиш мажбурияти билан ижарага берилишига келишган эди.
Айни пайтда бу масала бўйича музокаралар сўнгги босқичда турибди ва айрим масалалар бўйича “Рома” клуби томонидан қўйилган муайян шартлар тасдиқланиши кутилмоқда.
Шомуродов трансфери учун турк клуби ижара муддати учун 3 миллион евро тўлайди. Қўшимчасига футболчини тўлиқ трансфер қилиш мақсадида яна уч миллион евро кейинроқ “Рома” ҳисоб-рақамига ўтказилади. Бир миллион евро миқдорида бонус ҳам белгиланган.
Шунингдек, “Рома” клуби Шомуродовнинг кейинги трансферидан улуш ҳам оладиган бўлди.
Энди Элдор Шомуродовнинг трансферини ёпиш ва у билан хайрлашиш учун “Рома” раҳбарияти “Башакшеҳир” таклифини қабул қилиб, уни тасдиқлаши кутилмоқда, - деб ёзди янги ахборот чиқарди Жанлука Ди Марцио.
Эътибор қаратиладиган бир жиҳат бор. Элдор Шомуродов Европада тўп тепаётганидан бери унинг трансфери жамоаларга кутилганидан кўпроқ фойда келтирмоқда. Шу боис, клублар ўзбек ҳужумчиси шартномасига бонус тизимни жорий қилишни маъқул кўради.
Бу борада аниқ фактлар келтиришни маъқул топдик. 2020 йилнинг октябрида Россия Премьер-лигаси вакили “Ростов” Элдор Шомуродовни Италиянинг энг қадимий клуби “Женоа”га трансфер қилади. Дастлаб, томонлар ўзбек ҳужумчисининг трансферини 7 миллион еврога келишади. Бироқ турли бонуслар ва кейинги трансферлардан улушлар орқали бу сумма бир мавсумда 9,5 миллион еврога кўтарилди.
Генуя клуби Шомуродовни бир мавсум ўйнатиб, қилган харажатини икки баравар қилиб чиқариб олди. “Рома” ўзбекистонлик форвард учун турли бонуслар билан қўшиб ҳисоблаганда 19,60 миллион евро тўшлашига тўғри келди.
Рим клубида анча вақт асосий таркибга киритилмаган, орада “Специя” ва “Кальяри” каби жамоаларга ижарага жўнатилган ҳамюртимизнинг трансфер суммаси тушиб кетганини таъкидлаш лозим. Айни пайтда transfermarkt.world экспертлари томонидан беш миллион еврога баҳоланаётган Элдор Шомуродовнинг трансферини Рим клуби икки миллион қимматига, яъни етти миллион еврога сотмоқда. Легионеримизнинг кейинги трансферида римликларнинг улуши борлигини инобатга олсак, бу сумма яна кўтарилиши табиий.
Фанатлар босими бошланди: Гвардиола, Ҳусановни ўйнатасанми?
Шомуродов трансферининг сўнгги шартлари маълум бўлди
Гвардиола Ҳусановни ўйнатмагани қозоғистонликлар эътирозига сабаб бўлди
Тезкор: Шомуродов қайси жамоани танлади?
Файзуллаев бразилияликларнинг “жаҳли”ни чиқарди!
Гвардиолага айнан Ҳусанов етишмади!
“Сити” Ҳусановнинг шериги билан музокара бошлади
Ҳусанов, Холандни табриклаб қўй!
Янги мураббий Файзуллаевга қандай баҳо берди?
Фикрлар