Жерар Деулофеу: Энди "Барселона"га қайтмайман, чунки у ерда менга ишонишмайди

Айни дамда Англиянинг "Уотфорд" клубида тўп сураётгн вингер Жерар Деулофеу келажакда "Барселона"га қайтиш истаги йўқлигини айтди.

“Мен “Барса” сафида 2 марта ўйнадим ва ҳеч нарсага эришмадим. Шу боис мен яна бир бор у ерда омадимни синаб кўришни истамайман. Мен у ерга қайтмайман. Бундай жамоада ўйнаш жуда қийн. У ерда сенга имкон беришмайди ва ишонишмайди”, - дейди Деулофеу.

Маълумот учун, Деулофеу “Барселона” сафида икки марта – 2011-2015 ҳамда 2017-18 йилларда тўп сурди ва умумий ҳисобда бор йўғи 23та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!