Жеймс Милнер "Ливерпуль" сафидаги юбилей учрашувини ўтказди
"Ливерпуль" клуби ярим ҳимоячиси Жеймс Милнер кеча ПСЖга қарши баҳсда мерсисайдликлар сафидаги юбилей учрашувини ўтказди.
Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра кечаги учрашув 32 ёшли футболчи учун “Ливерпуль” сафидаги 150-ўйин бўлди.
Маълумот учун, Милнер “Ливерпуль” сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган 150та ўйин давомида ўз ҳисобига 18та гол ҳамда 31та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.
Фикрлар