Жиу-Житсу бўйича илк марта мамлакат чемпионати ўтказилди
Жиу-Житсу спорт тури халқаро миқёсда жадал ривожланиб бораётган қадимий яккакураш турларидан бири ҳисобланади.
Мамлакатимизда бу спорт турини кенг ривожлантириш, ёшлар орасида иқтидорли Жиу-Житсу усталарини тарбиялаш ва доимий рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Жиу-Житсу федерацияси фаолияти ва рахбариятида ўзгаришлар амалга оширилиб, қайта давлат рўйхатидан ўтказилди.
Шу мақсадда Тошкент шаҳридаги “Универсал” спорт саройида катталар ўртасида Жиу-житсу бўйича илк маротаба Ўзбекистон чемпионати баҳслари бўлиб ўтди.
Ne-waza, No-gi, Fighting, Duo system йўналишларида ўтказилаётган баҳсларда мамлакатимизнинг барча минтақаларидан 300 га яқин спортчи икки кун давомида мухлислар ҳақиқий шиддатли ва муросасиз баҳсларга гувоҳ бўлишди.
Медаллар жамғариш бўйича Тошкент шаҳри спортчилари 1-ўрин, Тошкент вилояти 2-ўрин, Фарғоналик жиу-житсу усталари эса учинчи ўринни эгаллашди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақада ғалаба қозонган спортчилар жорий йилда Лондон (Буюк Британия), Токио (Япония), Лос-Анжелес (АҚШ), Рио-де-Жанейро (Бразилия) шаҳарлари мезбонлигида ўтказиладиган Катта дубулға турнирлари, шунингдек, БАА пойтахти Абу-Дабида ташкил этиладиган Жаҳон чемпионатида қатнашиш этиш ҳуқуқини қўлга киритади.
Фикрлар