Жиззах ва Сирдарё вилояти болалар-ўсмирлар футбол академияларида назорат имтиҳонлари бошланди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги ҳудудий болалар-ўсмирлар футбол академиялари тарбияланувчиларининг жисмоний ва махсус тайёргарлигини ўрганиш бўйича навбатдаги жорий назорат имтиҳонлар давом этмоқда.
 
Имтиҳонлар 2019 йилнинг январь-февраль ойлари давомида Республикамиздаги барча ҳудудий болалар-ўсмирлар футбол академияларида ўтказилиши ҳақида аввал хабар бериб ўтган эдик.
 
Ўзбекистон футбол ассоциациясининг йиллик жорий назорат имтиҳонлар тақвимига асосан, 24 январдан бошлаб Жиззах ва Сирдарё вилояти болалар-ўсмирлар академияси тарбияланувчиларининг жисмоний ва махсус тайёргарлиги назоратдан ўтказилмоқда.
 
Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона, Бухоро, Самарқанд, Қашқадарё, Хоразм, Сурхондарё, Навоий вилоят болалар-ўсмирлар футбол академияларида жорий назорат имтиҳонлар ўз якунига етганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш керак.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!