Жиззахда 16 ёшли ўсмирлар ўртасидаги футзал мусобақаси якунига етди

Жиззах вилоятида Ўзбекистон футбол ассоциациясининг 2018 йилги тақвим режасига асосан  U-16 ёшли ўсмирлар ўртасида мини-футбол (футзал) бўйича Ўзбекистон Кубоги  мусобақаси ўз ниҳоясига етди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.
 
Финалда Жиззах жамоаси Сирдарё жамоаси устидан 5:2 ҳисобида ғалаба қозониб, бош совринга эга чиқди. 3-ўринни эса Самарқанд ва Бухоро вилояти жамоалари эгаллашди.
 
Мусобақа ғолиблари Ўзбекистон футбол ассоциациясининг Кубок, медаль, дипломлари ҳамда Жиззах вилоят футбол ассоциацияси томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Ушбу мусобақани одилона бошқариб борган ҳакамлар бригадасига ҳам Жиззах вилоят футбол ассоциацияси томонидан диплом ва эсдалик совғалари тақдим қилинди. 
 
Мусобақа якунида сўзга чиққан Жиззах вилояти ҳокими, Жиззах вилоят футбол ассоциацияси президенти Эргаш Алибекович Солиев барчани кириб келаётган Янги йил билан табриклади. Мусобақада иштирок этган барча жамоаларга ўз миннатдорчилигини билдириб, келажакда ушбу жамоалар футболчиларига улкан зафарлар ва омад тиладилар.
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!