Жо Харт "Манчестер Сити"дан тезроқ кетмоқчи

"Манчестер Сити" дарвозабони Жо Харт жорий ёзги трансферлардан унумли фойдаланиб ўз жамоасини ўзгартирмоқчи.

Sportsmail нашри тарқатган хабарга кўра 31 ёшли англиялик посбон ўзининг бу борадаги хоҳишини “шаҳарликлар” раҳбариятига билдирган. Таъкидлаш керакки, Хартнинг “Сити” билан амалдаги шартномаси 2019 йилда ўз ниҳоясига етади.

Эслатиб ўтиш лозимки, Хосеп Гвардиола “Манчестер Сити” бошқарувига келгач, Харт ўзининг асосий таркибдаги жойини йўқотган эди. У сўнгги икки мавсумни "Торино", ва "Вест Хэм" клубларида ижара асосида ўтказди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!