Жон Терри "Челси"да мураббий сифатида иш бошлади

Англиялик афсонавий ҳимоячи Жон Терри яна ўзининг қадрдон “Челси” жамоасига қайтди.

Daily Mirror нашри тарқатган хабарга кўра 37 ёшли Терри “аристократлар”нинг ёшлар жамоасига бош мураббий этиб тайинланди. Айтиш лозимки ушбу лавозимда ишлаб келган Жоди Моррис Фрэнк Лэмпард бошқарувидаги "Дерби Каунти" клубининг мураббийлар штабига бориб қўшилган эди.

Берилган маълумотларга қараганда Террининг маоши йилига 1 миллион еврони ташкил этади.

Маълумот учун, Жон Терри асли "Челси" тарбияланувчиси ҳисобланади ва у 1998-2017 йилларда ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилган.

Эслатиб ўтамиз, Жон ёзда Москванинг “Спартак” клубига ўтишга жуда яқин келган эди. Бироқ, сўнгги дамда у ўз фикридан қайтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!