Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти ҳамда Республика техник ва амалий спорт турлари маркази мамлакатимиздаги барча журналистларни касб байрамлари билан табриклаган ҳолда улар учун катта спорт байрамига ташкил этаётганини маълум қилади.

27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни. Шу муносабат билан жорий йил 22 июнь куни ОАВ ходимлари ўртасида спортнинг пневматик қуролдан ўқ отиш тури бўйича Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти кубоги учун мусобақа ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилаётган мусобақа доирасида спортнинг техник ва амалий турлари бўйича кўргазмали чиқишлар, байрам тадбири ҳамда ғолибларни тақдирлаш тантаналари ташкил этилади.

Иштирокчиларга мусобақадан бир кун олдин, яъни 21 июнь куни Республика техник ва амалий спорт турлари маркази тирида маҳорат сабоқларини олишлари учун шароитлар яратиб берилади.  

Мусобақа ташкилий қўмитаси барча оммавий ахборот воситаларини (теле, радиоканаллар, газета таҳририятлари, интернет порталларини) мазкур спорт байрамидан теле, радиодастурлар, мақола ва репортажлар тайёрлашга таклиф этади ҳамда бу жараён учун ўз ёрдамини аямаслигини билдиради.

Мусобақада иштирок этиш истагини билдирган ОАВ эса қатнашувчи ходимлари рўйхатини иловадаги жадвал асосида тасдиқлаб, mkvatanparvar@yandex.ru электрон почта манзилига 18 июнь кунига қадар юборишлари мумкин. (Тел.: 234-85-64 )

 

                                                               Ташкилот матбуот хизмати

 

“ТАСДИҚЛАЙМАН”

Корхона ташкилот директори

______________________

Исм шарифи ва имзо

 

2018 йил “___ июнь

 

 

 Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши томонидан 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни муносабати билан жорий йил 22 июнь куни спортнинг ўқ отиш тури бўйича журналистлар ўртасида ўтказиладиган мусобақада иштирок этувчи корхона-ташкилотдан

ТАЛАБНОМА

Исм шарифи

Туғилган йили

Лавозими

Телефон рақами

1.

 

 

 

 

2.

 

 

 

 

3.

 

 

 

 

4.

 

 

 

 

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98