Кака Роналдунинг “Реал”даги қилмишини ошкор қилди
Мадриднинг “Реал” жамоаси собиқ футболчиси Кака собиқ жамоадоши Криштиану Роналдунинг қилмиши ҳақида сўзлади. Бразилиялик футболчининг айтишича, Роналду “Реал” ишчиларига 15 та телефон совға қилган.
“Биз Лос-Анжелесдаги ўқув-йиғин машғулотларига тайёргарлик кўраётган эдик, Роналду эса кимдандир 15 та телефон харид қилишни сўраб, клуб ишчиларига совға қилишни тайинлади. Роналду бу каби саховатли ишларни кўп амалга оширган. У атрофдагилар ҳақида қайғурадиган ажойиб инсон”, – деди Кака.
Маълумот учун, Кака ва Роналду 2009–2013 йилларда биргаликда “Реал”да тўп суришган.
Фикрлар