Кака яна "Милан"га қайтади

"Милан" клуби спорт директори Леонардо “россонерилар” афсонаси Каканинг яна жамоага қайтиб, бу ерда иш бошлашига умид қилмоқда.

“Кака доим биз билан алоқада ва у билан яхши муносабатдамиз. Унинг учун ҳозирча аниқ бир лавозим бўлмасада, у “Милан” афсонаси ҳисобланади. У “россонерилар” сафидаги сўнгги “Олтин тўп” соҳиби ҳисобланади. Энди у ўз ишлари билан Бразилияга жўнаб кетади. Лекин биз у билан доим алоқада бўламиз”, - дейди Леонардо.

Маълумотларга кўра Кака “Милан”нинг Жанубий Америка қитъасидаги скаути лавозимида ишлайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!