Канчельскисга "Навбаҳор"да кимлар ёрдам беради?
Маросимдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида россиялик мутахассис унга Наманганда кимлар ёрдам беришини маълум қилди.
"Тез кунлар ичида Наманганга тажрибали мутахассис Алексей Ильич Беленков келади. Ушбу мураббий футболчилик фаолияти давомида Москванинг “Торпедо” клубида ўйнаб, 1976 йили собиқ иттифоқ чемпионлигини қўлга киритган ҳамда Эдуард Стрельцов, Иванов сингари машҳур футболчилар бирга тўп сурган. Биз у билан “Торпедо - ЗИЛ”, “Уфа” ва “Солярис” жамоаларида бирга фаолият олиб борганмиз.
Шунингдек, мураббийлар штабида маҳаллий мутахассислар ҳам иш олиб боришади. Қайси жамоада фаолият олиб борган бўлсам, маҳаллий мутахассисларни ҳам мураббийлар штабида қолдирганман. “
Навбаҳор”нинг дарвозабонлар мураббийи ҳам маҳаллий мутахассис. Бундан ташқари, шифокорлар ва массажчилар ҳам шу ерлик. Улар билан биргаликда умумий тил топишиб, бир мақсад йўлида биргаликда фаолият олиб борамиз. Мен билан бирга “Навбаҳор”га фақат бир нафар ёрдамчи мураббий келади, холос", - деди Канчельскис.
Фикрлар