Канте & Жоржиньо: Саррининг «чақилмаган жумбоғи»

Италиялик мураббийнинг «Стэмфорд Бриж»га келиши франциялик таянч ярим ҳимоячисини ўзи учун ноодатий жойга ўтиши билан якунланди. Бу эса клуб мухлисларининг кўплаб танқидларига сабаб бўлмоқда.

Танқидлар эса «Челси»нинг «Тоттенхэм»дан учралган қақшатгич мағлубияти ортидан тинмаяпти.

Мухлисларга кўра, Нголо Канте ўз позициясида эмас, Жоржиньо ишдан чиқди, Маурисио Сарри вазиятни қутқариб қолиш учун «Б режа»га муҳтож.

«Сарриболл» тарихан анча пргаматик ўйин намойиш қилиб келган «Челси» учун янги ўйин фалсафасига айланди. Аммо янгича ёндашув мавсум бошидан бери 18 ўйинлик мағлубиятсиз сериядан кейин «ишдан чиқди».

Саррининг ҳимояси Премьер Лига ғолиблиги учун курашда «Манчестер Сити» ёки «Ливерпуль»чалик эмаслигини кўзга ташлана бошлади.

«Уэмбли»даги 3-1 ҳисобидаги мағлубият бир неча футболчининг ўз савиясида ўйнай олмаслиги ортидан содир бўлди, айниқса сўнгги ҳафталарда ҳимоявий жиҳатдан клуб юқори спорт формасини намойиш қила олмади.

«Тақачилар»га қарши ўйинда Сарри ҳужумдан тортиб ҳимоячиларгача бўлган шогирдларининг ҳимояланишидан мутлақо норозилигини билдирди. Ҳар бир футболчи жуда қаттиқ босим остида ҳимоя, ярим ҳимоя ва ҳужум чизиқларини бир-бири билан боғлашнинг уддасидан чиқа олмади.

Натижада, Сарри ушбу ҳафтада ҳар бир шогирди билан юзма-юз учрашди ва уларда «қатъиятликнинг йўқлиги» билан изоҳлади.

Ҳукм қатъий, шикоятга ўрин йўқ: Сарри шогирдларидан ўз услубига мослашишни кутяпти.  Унинг «Наполи»даги фаолиятидан биламизки, Сарри ўз тактик режаларидан воз кечмайди.

Бу дегани, у Кантедан ҳужумкор ярим ҳимоячи ролида фойдаланишда давом этади. Гарчи у таянч ярим ҳимоясида «даҳо» бўлсада, мураббий қатъий режасидан мутлақо воз кечмайди.

«Ўйлашимча, сиз марказий ярим ҳимояда ўта техникали футболчилар – Жоржиньо ёки Фабрегас кабиларни ўйнатишимни истайсиз. Мен Кантени бу позицияда кўришни истамайман. Канте «Тоттенхэм»га қарши баҳсда ўйиннинг дастлабки 15 дақиқасидан кейин ўйин тақдирини ҳал қилишни истади. Аммо нотўғри йўл билан. У ўз позициясни йўқотиб қўйди» – деди Сарри чоршанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

«У рақиб жарима майдончасига кўп ҳужум қилди. Ўйлашимча, бу Кантенинг энг яхши хусусиятлари эмас, аммо бу қийинчиликларнинг бошланиши, холос. Балки бу вақт масаласидир. Аммо Канте тўп рақиб жарима майдончасида бўлганида Жоржиньога яқинроқ жойда қолади. Агарда тўп чап қанотда бўлса у Жоржиньога янада яқинроқ жойда бўлиши шарт.» – дея қўшимча қилган.

Кантени танқид қилувчилар кўпайганининг яна бир сабаби у клуб билан янги беш йиллик шартнома имзолади ва унга кўра жаҳон чемпиони ҳафтасига 290 минг маош ишлаб топади ва «Челси»нинг энг кўп маош олувчисига айланди.

Аммо у ва ёзда 57 миллион еврога келиб қўшилган Жоржиньо рақибларни янчиб ташлаши кутилганди, елкама-елка муаммоларга учрашларини эмас.

Жоржиньодан кўра кўпроқ Канте янгича услубга мослашишга муҳтож. Бразилияда таваллуд топган италиялик футболчи Сарри ўйин тизимининг фундаментал негизи ҳисобланади. У бундай схемада 2015-йилда Сарри «Наполи» бошқарувини қўлига олганидан бери ўйнаб келмоқда.

Канте ўзини ўзгартириши керак. «Лестер»нинг собиқ вакили янги мавсумда ҳар 90 дақиқада рақиб дарвозаси томон зарба йўлламоқда.

Унинг ҳимоядаги кўрсаткичлари эса тобора тушиб бормоқда. Рақибдан тўпни олиб қўйиш бўйича 3.39 лик статистикасида айни вақтда 1.85 гача тушиб кетган.

Хуллас, Кантенинг вазифаси янги позицияга мослашиш бўлса, Жоржиньоники янги чемпионатга мослашиш бўлиб қолмоқда.

Барча Сарридан ярим ҳимоячиларини ўйинни қуриш вазифаларини ўзгартириш бўлмоқда. Аммо Саррини «Наполи»даги фаолиятидан бери кузатадиганлар бўлса, у ҳеч қачон «Б режа»га ўтмаслигини билади. Ундан кўра «А режа»ни янада яхшироқ қилиш йўлларини ўйлаб топадиган мураббий.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!