Канте "Челси" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланиши мумкин

Лондоннинг "Челси" клуби раҳбарияти жамоанинг асосий ярим ҳимоячиларидан бири ҳисобланган Н’Голо Канте билан шартномани узайтириш борасида музокараларни давом эттирмоқда.

Goal нашри тарқатган хабарга қараганда “аристократлар” янги шартномага кўра 27 ёшли франциялик футболчига йилига 17 млн евро маош ваъда қилишмоқда. Эътиборли жиҳати, агар Канте ушбу таклифни қабул қилса, у ҳолда “Челси” тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланиши мумкин.

Гап шундаки, Кантега ПСЖ ва “Реал” каби грандлардан жиддий таклифлар бўлаётганини инобатга олган ҳолда лондонликлар айнан шундай қарор қабул қилишган.

Маълумот учун, Канте “Челси” сафида 2016 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум “аристократлар” сафида жами 16та ўйинда иштирок этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!