Каратэчиларимиз «Premier League» мусобақасига жўнаб кетишди
Бу йилги «Premier League» мусобақаларининг сўнгиси 12-14 октябрь кунлари Япония пойтахти Токио шаҳрида бўлиб ўтади. Бу ҳақда МОҚ расмий сайти хабар бермоқда.
Беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам совринли ўринлар учун кураш олиб борадилар.
Каратэчиларимиз ушбу нуфузли мусобақада қуйидаги таркибда иштирок этадилар:
-60кг Садриддин Сайматов
-67кг Иқболжон Узоқов
-67кг Санжар Абдукаримов
-75кг Достонбек Атаболаев
-50кг Баҳринисо Бабаева
-61кг Барно Мирзаева
Мураббий: Ўктам Бекпўлатов.
Фикрлар