"Кардифф" тарихидаги энг қиммат футболчи авиахалокатда вафот этган деб топилди

Хабарингиз бор бундан аввалроқ "Кардифф Сити" ҳужумчиси Эмилиано Сала жойлашган самолёт авианазоратчиларнинг радаридан йўқолиб қолгани ҳақида хабар берган эдик.

У кеча оқшом самолётда Франциянинг Нант шаҳридан Кардифф томон йўлга чиққан эди. Учар қурилманинг Ла-Манш бўғози яқинида ғойиб бўлгани эса эрта тонгда маълум бўлган.

Маҳаллий нашрлар тарқатган хабарга кўра, самолётда  икки нафар йўловчи, жумладан Сала ҳам бўлган. Бугун унинг авиахалокатда ҳалок бўлгани ҳақида расман эълон қилинди. Аммо, қидирув-қутқарув ходимлари унинг жасадини топиш ишлари давом эттиришади.

Маълумот учун, Саланинг "Нант"дан "Кардифф"га трансфери 20 январ куни эълон қилинган эди. Унинг учун уэльсликлар ўзлари учун рекорд бўлган 20 млн евро тўлашгани айтилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!