Карен Хачанов биринчи, Новак Жокович эса иккинчи бўлди
Франция пойтахти Париж шаҳрида эркаклар ўртасида ўтган “Мастерс” туркумига кирувчи халқаро теннис турнирида ғолиб номи аниқланди.
Мусобақанинг ҳал қилувчи финал учрашувида россиялик Карен Хачанов ва сербиялик Новак Жокович ўзаро рақобатлашди. Мазкру баҳсда Карен тажрибали рақибини 7:5, 6:4 ҳисобида енгди.
Хачакновга "Rolex Paris Masters" турниридаги ғалабаси 1000 рейтинг очкоси ва 973,480 евро мукофот пулини келтирди.
Фикрлар