Каролина Плишкова иккинчи даврадан ўтиб олди

Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида аёллар ўртасида ўтаётган "Tianjin Open" халқаро турнирида иккинчи давра баҳслари давом этмоқда.

Ушбу босқичда чехиялик Каролина Плишкова словениялик Полона Герцог устидан 6:1, 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Энди навбатдаги босқичда Каролина ҳамюрти Барбора Крейчикова ҳамда британиялик Кати Болтер учрашуви ғолибига қарши кортга чиқади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!