Картер Харт 20 ёшида тарихга кирди

Ҳоккей бўйича МХЛ мусобақасида иштирок этаётган "Филадельфия" жамоаси дарвозабон Картер Харт шарофати билан "Бостон" устидан 3:2 ҳисобида зафар қучди. 

Канадалик 20-ёшли ушбу даврозабон дарвоза томон йўналтирилган 25 зарбадан 23 тасини қайтаришга муваффақ бўлди ва жамоанинг қаторасига 5-ғалабасини таъминлади. 

Шу тариқа Картер МҲЛ тарихида 20 ёшида қаторасига бешта ғалабани қўлга киритган дарвозабон сифатида тарихдан жой олди.

Бунга қадар бу каби натижани Терри Савчук (1949/50, 6 ўйин), Том Баррассо (1983/84, 6 ўйин; 1984/85, 6 ва 7 ўйин), Жослен Тибо (1994/95, 8 ўйин) и Кэри Прайс (2007/08, 7 ўйин) қайд этган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!