Кавани Францияга қарши ўйнай оладими?

Уругвай терма жамоаси ҳужумчиси Эдинсон Кавани ЖЧ-2018 чорак финалидан ўрин олган  Францияга қарши ўйинга қадар тўлиқ тикланиб ололмайди. Бу ҳақда L’Equipe хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, Кавани 1/8 финалда Португалия билан кечган ўйинда жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этган эди. Тиббий текширув эса унинг чап оёқ мушакларида муаммо бор эканлигини аниқлади.

Айнан ўша жароҳати боис, бугун Эдинсов жамоа машғулотларида тўлиқ иштирок эта олмади.

Маълумот учун, Уругвай – Франция ўйини 6 июл куни Тошкент вақти билан соат 19:00 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!