Кайл Уокер АПЛнинг айни дамдаги энг зўр ўнг қанот ҳимоячиси деб топилди
Ads

Дунёга машҳур Bleacher Report нашри Англия премьер-лигасининг ортда қолган 11 тур натижаларига кўра чемпионатнинг энг яхши ўнг қанот ҳимоячилари рейтингини тузиб чиқди.

Ушбу рейтингнинг энг юқори поғонасидан "Манчестер Сити" ҳимоячиси Кайл Уокер жой олди. Таъкидлаш керакки, 28 ёшли англиялик футболчи АПЛнинг ўтган 11та туридан 9тасида иштирок этди ва рақиблари дарвозасига 1та гол уришга эришди.

АПЛнинг топ-10 ўнг қанот ҳимоячилари:

1. Кайл Уокер ("Манчестер Сити")
2. Мэтт Доэрти ("Вулверхэмптон")
3. Пабло Сабалета ("Вест Хэм")
4. Сезар Аспиликуэта ("Челси")
5. Эрон Уан-Биссака ("Кристал Пэлас")
6. Эктор Бельерин ("Арсенал")
7. Трент Александер-Арнольд ("Ливерпуль")
8. Адам Смит ("Борнмут")
9. Деандре Йедлин ("Ньюкасл")
10. Киран Триппьер ("Тоттенхэм").