Каземиро чорак финалда Бразилия терма жамоасига ёрдам бера олмайди

Бразилия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Каземиро ЖЧ-2018нинг чорак финал баҳсини ўтказиб юборадиган бўлди.

Гап шундаки, 26 ёшли футболчи бугун бўлиб ўтган Мексикага (2:0) қарши учрашувнинг 59-дақиқасида ҳакам томонидан сариқ карточка билан огоҳлантирилди. Бу эса унинг турнирдаги 2-сариқ карточкаси бўлди. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, Каземиро Бразилияга чорак финалда ёрдам бера олмайди.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия чорак финалда бугун бўлиб ўтадиган Бельгия – Япония жуфтлиги ғолибига қарши ўйнайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!