"Андижон"нинг Македония чемпионати етакчисига қарши ўйини қандай ўтди?
“Андижон” клубининг Анталия йиғини доирасидаги учинчи ўртоқлик учрашуви олдин хабар бериб ўтганимиздек, Македониянинг 11 карра чемпиони - “Вардар” жамоасига қарши бўлиб ўтди.
Беллашув анча сифатли тарзда кечди. "Бургутлар" кучли рақибга қарши муносиб ўйин намойиш қилди. Мураббийлар ушбу учрашувда ҳам икки хил таркибдан фойдаланди. Таъкидлаш лозимки, ҳар иккала бўлимда ҳам футболчилар ўз позицияларида ишончли ҳаракат қилдилар. Голлар эса танаффусдан кейин киритилди.
“Андижон” иккинчи бўлимни 1:0 билан бошлади, деса ҳам бўлаверади. Негаки, 46-дақиқада ажойиб ҳужум уюштирдик ва уни Усмонали Исмоналиев гол билан якунлашга муваффақ бўлди. Шундан кейин ҳам “Бургутлар” ўйинни тартибли равишда олиб боришди ва яна рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятларни содир этди.
Ўйин гўёки 1:0 билан якунланадигандек эди. Бироқ бўлим охирларига яқин “Вардар” вазиятдан фойдаланиб ҳисобни тенглаштирди.
Умуман олганда, “Андижон” ҳар жабҳада кучли рақибга қарши муносиб ўйнади ва устунликка ҳам эришди. Ўтказилаётган ҳар бир ўртоқлик учрашуви жамоа аъзолари учун фойдали бўлмоқда ва бу албатта ўз самарасини беради.
“Вардар” (Македония) - “Андижон” - 1:1 (0:0).
20 январь. Анталия. “Фанатик спорт мажмуаси.
Ҳакамлар: Боран Абаоглу, Сулейман Чанан, Ниҳат Эрдем (барчаси - Туркия).
“Вардар”: Давор Талески, Фаустин Сенгхор, Мислав Матич, Георгий Янкулов, Михаил Талевски, Ибраҳим Олаосебикан, Димитар Тодоровски, Диего Кастанеда, Горан Факарич, Едит Спахич, Азер Омерагич.
Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Ведран Косевски, Ненад Мисковски, Филип Дурнаски, Андрес Мурдзески, Димитар Данев, Иан Лукас Пулеио, Филип Надовски, Неманья Босанчич, Давид Бабунски, Фахад Азиз Бато.
“Андижон”: Раҳимжон Давронов, Неманья Чаласан, Игорь Голбан, Ислом Тўхтахўжаев, Иброҳим Йўлдошев, Хумоюнмирзо Иминов, Александр Андроникашвили, Усмонали Исмоналиев, Драган Черан, Имеда Ашортиа, Мартин Боаке.
Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Неъматуллоҳ Рустамжонов, Одил Абдумажидов, Абдулвоҳид Ғуломов, Кристиан Новак, Абдураҳмон Комилов, Бекзод Сулаймонов, Сардор Азимов, Аббос Абдуғаффоров, Сайфулло Содиқов, Пўлатхўжа Холдорхонов, Асилбек Алиев.
Голлар: Усмонали Исмоналиев, 46 - 0:1. Давид Бабунски, 77 - 1:1.



Фикрлар