Кейруш OUT! У Эрон терма жамоасидан кетмоқчи

Хабарингиз бор бундан бир неча дақиқалар олдин Осиё кубогининг дастлабки ярим финалида Эрон терма жамоаси Японияга (3:0) йирик ҳисобда имкониятни бой бериб қўйди.

Ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида эронликлар устози Карлуш Кейруш терма жамоадан кетишига шаъма қилди.

“Бугун биргина хато бизга қимматга тушди. Энг кучли жамоа бугун ғалаба қозонди. Футболчиларга шу кунгача кўрсатган чиройли ўйинлари учун раҳмат айтаман. Улар умримнинг сўнггига қадар юрагимда қолади.

Тушунишга ҳаракат қилинглар, бу якун эди. Бош мураббий сифатида хурсандман, чунки барчасини ўз услубимда амалга оширдим”, - дейди португалиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Кейруш 2011 йилдан буён Эрон терма жамоаси бош мураббийи ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
darwesh
28/01/2019 22:30
Хар сафпр шундай дейди ва кетмайди. Ким унга 2 млн евро тулайди?
&
darwesh
29/01/2019 00:34
Зато энди Японлар чемпион булса, биз бу турнирда факат чемпионга ютказган буламиз. Ва бу билан фахрланамиз))))
&
AzizGazieff-Marco Simic 55 PFK Pakhtakor Tashkent Uzbekistan GoLions
28/01/2019 23:19
Бугун шунчаки Эроннинг куни эмас экан.
Биргина хато барчасини барбод килди.
Хато деса булармикин?
Хатони аслида кайсидур уйинчи амалга оширарди лекин биргина вазиятда 5та! уйинчининг ткхтаб колиши?....
Ха уз куллари билан узларини бугиб улдирдилар.
Эрон чемпион булишини кутгандим.